БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган чиқиш визасини бекор қилиш жараёнини қўллаб-қувватлайди.
Бу ҳақда 2017 йилнинг 31 май куни Шавкат Мирзиёевга келаган мактубда айтилган, дейди ТИВ матбуот хизмати.
“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига шахсан эътибор қаратаётганингиз, жумладан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хорижга виза асосида чиқиш тартибини бекор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун Сизга миннатдорлик билдирмоқчиман.
Мамлакатингизга ташрифим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлашдаги муайян мураккабликларни англаш, мамлакатингиз ҳокимияти, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий муассасаси ва халқаро ҳамжамиятга Бошқармамиз кўмак кўрсатиши мумкин бўлган соҳаларни белгилаб олиш имконини берди”, - деб ёзилган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг мактубида.