• 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Технологии 26 июня 2017

Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида «E-Navbat» тизими ишга туширилиши мумкин

«E-Navbat» тизими ёрдамида фуқаролар ўзларига қулай бўлган вақтда консуллик қабулига кириш учун навбатга ёзилиб қўйишлари мумкин, дея қайд этган Ўзбекистон Республикаси ТИВ.

3902
0

Ҳозирда ТИВ ҳамкорлар билан биргаликда «E-Navbat» - электрон навбат тизимини жорий қилиш борасида иш олиб бормоқда. Ушбу тизим Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонасида тўлиқ назоратдан ўтгазилгандан сўнг республиканинг хориждаги барча дипломатик миссияларининг интернет-ресурсларида ўрнатилади.

“Бу тизим ёрдамида фуқаролар ўзларига қулай бўлган вақтда консуллик қабулига кириш учун навбатга ёзилиб қўйишлари мумкин”,- деб қайд этилган Ўзбекистон Республикаси ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан бошлаб consul.mfa.uz порталида онлайн-консультация хизмати ишга туширилган. Шу кунга қадар ушбу хизмат орқали онлайн-режимда мурожаат қилганларнинг 250 дан ортиғига жовоб берилган.

3902
0