• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 ноября 2017

Вестминстер университети талабасининг уйига ўғирликка тушган шахслар қўлга олинди

Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабаси уйига амалга оширилган босқинчиликдаги бош гумондорлар қўлга олинди.

2955
0
UzNews.uz

Аввал хабар қилганимиздек, 4 нафар номаълум шахслар жабрланувчилар уйига кириб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, оила аъзолари оёқ-қўлларини боғлаб, юз қисмларига жароҳат етказиб, Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабасининг тадбиркор отасига тегишли 25 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Шунингдек, талабанинг онасига тегишли бўлган баҳоси 4 млн. сўмлик уяли алоқа воситасини ҳамда паспортини ҳам ўғирлашган.

Тергов тадбирлари натижасида ҳодисада бош гумондор бўлган беш нафар фуқаро қўлга олинган. Улар: 1994 йилда туғилган Фозилов Аслиддин, 1988 йилда туғилган Айсанов Абдулла, 1994 йилда туғилган Мусаев Ойбек, 1994 йилда туғилган Боситхонов Зоҳидхон ва 1993 йилда туғилган Ниёзов Даврон бўлиб чиқди.

Қўлга олинган шахслар қамоққа олинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2955
0