• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 марта 2018

Танасидан 16 дона игна топилган бола соғайиб уйига қайтди

Сабр нима эканлигини барчага ўргатган, танасида 16 та игна бўлган Азизбекнинг уйга кетишига шифокорлар рухсат беришди.

3552
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фарғона вилояти Тошлоқ туманидан бўлган Азизбек Абдумажидов 11 ойлик чақалоқ бўлишига қарамай танасидаги 16 та игна ва уни олиш учун қилинган жарроҳлик амалиётларига бардош берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг қувончли хабарига кўра, Азизбек Абдумажидов соғайиб уйига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган ҳамда жорий йилнинг 17 январь куни жарроҳлик столига ётқизилган, 9 соат давом этган операцияда танасида 16 та дона игна бўлган Азизбек Абдумажидовнинг танасидан 13 та игна чиқариб олинган эди.

Ота-онасининг ёлғиз фарзанди бўлган Азизбек Абдумажидовнинг соғайиб кетгани ҳақидаги хабар “UzNews.uz” таҳририяти ходимларини ҳам қувонтирганини алоҳида айтиб ўтмоқчимиз.

3552
0