• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 2018

Бош Прокуратура: 51 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ижросини назорат қилиш жараёнида 3 та жиноят иши ҳам қўзғатилган.

3563
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2018 йилдаги “Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5343-сонли Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилган.

Бошқарма томонидан Президентнинг қарор ва топшириқлари ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, унинг ижроси мунтазам равишда жойларга чиқиб ўрганилмоқда.

Текширишлар давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этган 36 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланган.

Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор Президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган.

Текширишлар натижасига кўра, 51 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Шу билан бирга, 17 та тадбиркорлик субъектларига 53,3 млрд. сўм ва 4,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 11,4 гектар ер майдони ажратилишига ҳамда 26 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд. сўм пул маблағлари ажратилиши таъминланган.

3563
0