• 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
21 июля 2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 17,5 мингдан ошди

Бу сафар Карантин марказларида янги ҳолатлар қайд этилмади.

1436
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Вазирлик аввалроқ Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли эркакнинг касалликдан вафот этганини маълум қилди.

1436
0