Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, кеча, 16 август куни Ўзбекистонда 628 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Беморларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Навоий, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида жами 930 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 329 нафар бемордан 30 973 нафари, Тошкент шаҳрида эса 18187 бемор соғайиб, мамлакатда даволаниш кўрсаткичи 87 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда 4 124 нафар бемор даволанмоқда. Шундан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.