1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
26 ноября, 17:34 275 0

“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида “АИ-80” бензини нархи пасаяди

Бугундан шохобчаларда “АИ-80” бензини сотуви тикланишини маълум қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида “АИ-80” бензини нархи пасаяди
Фото: autostrada.uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли интернет ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамалар бўлди.

Жамият Матбуот котиби Сиявуш Хошимовнинг UzNews.uz’га берган хабарига кўра, бензин тақчиллигини олдини олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 21:30 дан буён “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей