1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
26 ноября, 17:12 571 0

Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

Келгуси йилда “Росатом” иштирокида минтақадаги биринчи атом электр станцияси учун иккита энергоблок қурилиши бошланади.
Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди
Фото: Энергетика вазирлиги
2022 йилда Жиззах вилоятида атом электр станцияси учун иккита энергоблокдан иборат мажмуа қурилиши бошланади, деб ёзади Sputnik.

Ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт соат бўлган ВВЭР-1200 типидаги босимли сув реакторлари билан иккита энергоблок қуриш режалаштирилган.

Евросиё тараққиёт банки ҳисоботига кўра, АЭС қурилиши лойиҳаси 11 миллиард долларга баҳоланган. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳукуматлараро келишув доирасида мазкур лойиҳада “Росатом” давлат атом энергетика корпорацияси иштирок этади.

“Ҳозирда минтақада ишлаётган атом электр станциялари мавжуд эмас. Ўзбекистон 2028 йилда фойдаланишга топшириладиган минтақадаги биринчи атом электр станцияси лойиҳасини амалга оширмоқда”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё энергетика мажмуасида эълон қилинган лойиҳалар бўйича етакчи ҳисобланади. 52,8 миллиард долларлик умумий инвестицияларнинг 41,2 фоизи ёки 21,8 миллиард доллари Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон иссиқлик ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳам етакчи бўлиб, гидроэлектр станцияларни ривожлантириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда АЭС қурилиши учун мақбул жой сифатида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланганди. Шунингдек, мамлакат АЭС қуришга тайёрлиги ҳақида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) экспертлари хулосаси эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей