1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
26 ноября, 15:30 138 0

Ўзбекистон ва Қозоғистон қарийб $612 миллионлик шартнома имзолади

Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида машинасозлик, қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ва бошқа тармоқлар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон қарийб $612 миллионлик шартнома имзолади
Фото: primeminister.kz
Бугун Туркистон шаҳрида Қозоғистон бош вазири Aсқар Мамин Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов билан музокара ўтказди ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этди. 

2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга, 5 йил ичида эса 10 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Икки давлат чегарасида "Марказий Осиё" халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Hyundai Auto Asia қўшма корхонаси самарали ишламоқда. Astana-Motors компанияси Жиззахда "Hyundai автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қуриш масаласи устида ишламоқда. 

Қўстанайда "СарыаркаАвтоПром" масъулияти чекланган жамияти UZAuto Motors AЖ билан ҳамкорликда Chevrolet русумли енгил автомобиллар, MAN Auto-Uzbekistan AЖ билан – MAN юк автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шу йилнинг ноябр ойида. "АгромашХолдингKZ" AЖнинг Қўстанай шаҳридаги Маҳаллийлаштириш марказида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Nurafshon қўшма корхонаси ташкил этилди.

Форум доирасида машинасозлик, агросаноат мажмуаси, қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноатнинг бошқа соҳаларида жами 611,3 миллион долларлик 54 та инвестиция ва тижорат шартномалари имзоланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей