1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
26 ноября, 13:33 432 0

Ғиждувонда 55 ёшли эркак қўшни аёлни ўроқ билан уриб ўлдирди

Марҳума кўчадаги дарахтларни бутагани учун қўшниси у билан жанжаллашган. 
Ғиждувонда 55 ёшли эркак қўшни аёлни ўроқ билан уриб ўлдирди
Фото: Бош прокуратура
Жорий йилнинг 24 ноябр куни соат тахминан 08:30 атрофида Ғиждувон тумани Гаждумак маҳалласида яшовчи, 1951 йилда туғилган A.М. ўзи яшаб келаётган уйининг олдида ободонлаштириш ишларини олиб бораётиб, дарахтларни бутаётган вақтида, қўшниси 1966 йилда туғилган Ж.М. уйидан чиқиб келиб буталган дарахтнинг ўзига тегишли эканлигини иддао қилиб, дарахт таналарини кесганлиги учун қўшнисига эътироз билдирганлиги сабабли ўрталарида жанжал юзага келган, дея UzNews.uz'га хабар берди Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.  

Жанжал натижасида A.М. қўлидаги ёғоч дастали ўроқ билан Ж.М.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба қасддан уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳати натижасида шу ернинг ўзида вафот этган.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, марҳума Ж.М. ўткир санчиб кесувчи жисм таъсирида чап елка юқори орқа юзасидан чап кўкрак қафасига ўтиб, чап ўпка ва юрак чап бўлмасига кириши натижасида олган жароҳати оқибатида келиб чиққан ўткир ички ва ташқи қон кетиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.

Туман прокуратураси томонидан A.М.га нисбатан ЖК.нинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи ЎзЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей