1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
24 ноября, 17:31 959 0

Қашқадарёда аёл эрини ўлдириш учун ҳушторини ёллади

Ёлланма қотил шериклари билан эркакни 44 марта пичоқлаб ўлдирган ҳамда уйдан 850 млн сўмни олиб кетган. Жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди.
Қашқадарёда аёл эрини ўлдириш учун ҳушторини ёллади
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 25 мартдан 26 мартга ўтар кечаси Шаҳрисабзда тадбиркор Х.М жиноий гуруҳ томонидан ўлдириб кетилгани ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум бўлишича, Х.М. аёлининг У.С. билан ишқий муносабатидан хабар топган ва шу сабабли оилавий жанжал келиб чиққан. 

Шундан сўнг, Х.М.нинг аёли уйида сақланаётган пул маблағларини қўлга киритиб, қочиш режасини тузган ва У.С.га керакли бўлган одамларни топиб, турмуш ўртоғининг яшаш хонадонида босқинчиликни амалга оширишни айтган. 

Топшириққа кўра, аёлнинг ҳуштори ва унинг шериклари пичоқ ва ёғоч бўлаклар билан қуролланиб, Х.М.нинг уйига бостириб кирган ва уни шавфқатсизларча ўлдириб, сейфдаги 850 миллион сўм пул маблағини олиб, ҳодиса жойидан яширинишган. Суд тиббий экспертиза натижасига кўра, Х.М.нинг ўлимига танасининг 44 жойидан пичоқ билан жароҳатлангани сабаб бўлган. 

Жиноятчиларга суд ўқиб эшиттирилди. Суд қарорига кўра, марҳумнинг аёлига ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми ва 50-модда талабига асосан 13 йил 4 ойга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Аёлнинг ҳушдори бўлган У.С.га нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми (а банди) билан 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари Б.С.га 21 йил 6 ой, А.И ва Ж.Х.ларга 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей