1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
24 ноября, 15:31 263 0

Хоразмда 20,4 млрд сўмлик қурилиш тендерини вилоят ”замҳокими”нинг яқин қариндоши ютиб чиқди

Тендер ғолиби бўлган қурувчи ташкилотнинг таъсисчиси тендер комиссияси раисининг туғишган укаси ҳам эканлиги маълум бўлди.
Хоразмда 20,4 млрд сўмлик қурилиш тендерини вилоят ”замҳокими”нинг яқин қариндоши ютиб чиқди
Фото: UzNews.uz / Марат Наджибаев
Таъсисчиси Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг укаси бўлган қурувчи компания 20,4 млрд сўмлик реконструкция қилиш тендер ғолиби бўлган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган анжуманда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2021 йилнинг 6 ойида 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектларида ўрганиш ўтказилди.

Хоразм вилоятида вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигидаги қиймати 20,4 млрд сўмлик “Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш” объекти ўрганилганида тендер ғолиби бўлган ташкилот таъсисчиси Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари ва тендер комиссияси раисининг яқин қариндоши, яъни туғишган укаси эканлиги маълум бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей