1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
24 ноября, 15:10 194 0

Навоийда вакцина олмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатмоқчи бўлган директор жазоланди

Мактаб директори эмланмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарган.
Навоийда вакцина олмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатмоқчи бўлган директор жазоланди
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда мактаби директори COVID-19'га қарши вакцина олмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатгани ҳақида хабар тарқалди. 

Шундан сўнг, Меҳнат вазирлиги ҳолат бўйича муносабат билдирди. 

Аниқланишича, ҳолат Навоий вилояти Қизилтепа туман халқ таълимига қарашли 12 умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.


Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактаб директори номига ёзма кўрсатма киритилиб, буйруқлар бекор қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, мактаб директорига нисбатан МЖтКнинг 49-моддаси (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.

Маълумот учун, мазкур модда билан айбланган мансабдорга шахслар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. (1 БҲМ — 275 минг сўм).

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 113-моддасида раҳбар карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги белгиланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей