1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
24 ноября, 11:20 131 0

Ўзбекистон Буюк Британияга 7,8 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Мамлакат Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар бош тизимига (GSP тизими) қўшилган биринчи давлат бўлди.
Ўзбекистон Буюк Британияга 7,8 мингдан ортиқ товарларни бож тўловисиз экспорт қилиш ҳуқуқини қўлга киритди
Фото: Буюк Британия элчихонаси
Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган преференциялар бош тизимига (GSP тизими) қўшилган биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда 22 ноябрь, душанба куни Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган пресс конференция маълум қилинди.

Қироличанинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари жаноб Кенан Полео Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан биргаликда оммавий ахборот воситалари учун брифингда иштирок этиш мақсадида Ўзбекистонга илк расмий ташрифи билан келди.


Ўзбекистон 2021 йил 1 ноябрда Буюк Британиянинг кенгайтирилган GSP тизими аъзолигига ҳар икки ҳукуматнинг бор-йўғи 6 ой ичидаги қизғин саъй-ҳаракатларидан сўнг расман қабул қилинди. 

Кенгайтирилган GSP тизими бенефициари мақоми берилишининг сабабларидан бири Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳит ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бўлди. 

Ўзбекистон ушбу схемага қўшилган биринчи давлат бўлди ва эндиликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 7800 дан ортиқ товарларга мутлақо импорт бож тўлови йўқлигини инобатга олган ҳолда, иккала давлат ҳам ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш ниятидан далолат беради.


Кенгайтирилган GSP тизими Ўзбекистонга умумий қиймати 437 миллиард фунт стерлингдан ортиқ дунёнинг бешинчи энг йирик иқтисодиёти ва дунёнинг етакчи халқаро истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради. Буюк Британия учун эса минтақавий марказ бўлиб хизмат қиладиган ва минтақанинг энг жадал ўсаётган ва ривожланаётган бозорига киришни осонлаштиради, ҳамда Ўзбекистоннинг ноёб тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа турли хил маҳсулотларига йўл очади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей