1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 ноября, 20:01 178 0

Шавкат Мирзиёев : "Одамлар тиббиётда адолатни сезиши керак" — фото

Президент Шайхонтоҳур туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникага ҳамда шу тумандаги маҳаллага бориб, аҳолига яратилган шароитлар билан танишди.
Шавкат Мирзиёев :
Фото: president.uz
Бугун, 23 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникани бориб кўрди.




Қайд этилишича, бу шифо маскани 1994 йилда қурилган, 2017 йилда реконструкция қилинган. Бу ерда терапия, неврология, кардиология, ревматология, аллергология, педиатрия, жарроҳлик каби бўлимлар, ташхис ускуналари мавжуд.


Ушбу марказий поликлиника ва унинг таркибидаги 9 та оилавий поликлиника туманнинг 51 та маҳалласида яшовчи 346 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.

"Замон талаби шундай: хусусий тиббиёт ривожланиб бораверади. Аҳолининг бир қисми хусусий клиникаларга боради. Лекин давлат барча аҳолини сифатли тиббиёт билан қамраб олиши керак. Шунинг учун бу ерни кластерга айлантириб, даволашни манзилли йўлга қўйиш, самарадорлиги ва қамровини ошириш зарур. Одамлар тиббиётда адолатни сезиши керак", - деди президент.

Мутасаддиларга шу борада топшириқлар берилди.

Бундан ташқари давлат раҳбари шу тумандаги Сархумдон маҳалласига бориб, аҳолига яратилган шароитлар билан танишди.



Маҳаллада 6 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли яшайди. Бу ерда 45 та кўп қаватли уй, мактабгача таълим муассасаси ва хусусий мактаб бор. Ўндан ортиқ кичик бизнес корхонасида маҳаллий ёшлар ва аёллар ишламоқда.

Президент маҳалладаги шароитларни кўрди. Ҳарбий ватанпарварлик майдончаси билан танишув чоғида бу ерга аскар ва спортчиларни жалб этиб, ёшларни миллий ғурур ва мардлик руҳида тарбиялаш юзасидан тавсиялар берилди.


Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.

93 ёшли Анвархўжа ота президентни дуо қилди. Маҳалладаги ўзгаришларни таъкидлаб, оталар чойхонаси қуриб беришни сўради. Шавкат Мирзиёев бу таклифни қўллаб-қувватлаб, отахонга мустаҳкам соғлик тилади.


Шунингдек, президент маҳалладаги тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда 41-умумтаълим мактаблаини ҳам кириб кўрди, ўқитувчилар билан гаплашди.

"Кўраяпсизлар, таълим билан муаллимга шароит яратишга ҳаракат қилаяпмиз. Бугун бу ерга келиб, ўзимга кўп хулоса қилдим. Бу мактаб биносини ҳам янгилаймиз. Фанлар учун, спорт учун яхши шароитлар бўлади. Бугун бир тарихий кун бўлиб қолади", - деди Шавкат Мирзиёев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей