1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 ноября, 16:31 87 0

Сўнгги ўн ойда ходимларини мажбурий ишлатган мансабдорларга қарийб 740 млн сўм жарима солинди

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдорга жами 198,4 млн сўм жарима тайинланган.
Сўнгги ўн ойда ходимларини мажбурий ишлатган мансабдорларга қарийб 740 млн сўм жарима солинди
Фото: Меҳнат вазирлиги
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

2021 йилнинг 10 ойи давомида вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига 20 814 та мурожаат келиб тушган.

Қайд этилишича, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг шу даврига қадар жами 22 698 та корхоналарда 40 818 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича  8 431 та ёзма кўрсатма, 2088 та тақдимнома ҳамда 9 957 нафар мансабдор шахслар маъмурий жаримага тортилган.

Бундан ташқари, вакансия хамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанган иш ўринларига жойлаштириш бўйича мониторинглар олиб борилганда  иш ўрни яширган ва яратмаган 3044 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарималар қўлланилган.

Жорий йилнинг 10 ойида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 62 нафар мансабдор шахсга нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси билан 736,1 млн сўм миқдорида жарима қўлланилди, 18 та ҳолатда юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар киритилди ҳамда 1 та ҳолатда ҳужжатлар суд органларига, 4 та ҳолатда прокуратура органларига киритилди.

Пахта йиғим-терими мавсумида жами 13 419 та мониторинглар олиб борилган бўлиб, меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198,4 млн сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.

Бунда 5 та ҳолатда мажбурий меҳнат бўйича, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмаганлиги, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмаганлиги, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 48 та ҳолат юзасидан ёзма кўрсатмалар киритилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей