1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 ноября, 13:00 198 0

Тошкент вилоятидаги иккита "газ заправка” қарийб 1,7 млрд сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди

Мазкур газ тўлдириш шохобчаларида 100 мингта аҳоли хонадонларига бир кунга етадиган миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Тошкент вилоятидаги иккита
Фото: Иллюстрация
Энергетика вазирлиги штаби томонидан жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Shirin Petrol МЧЖ ва Тошкент туманида жойлашган Clean Gas Service МЧЖларга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилди.

Ўрганиш давомида фақат 2 та “тадбиркор” томонидан 1 млн 635 минг куб метр ёки бугунги кунда 100 мингта аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолига етарли миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Хусусан, текшириш давомида Shirin Petrol МЧЖ томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиш имкони бўлганлиги ва ўтказилган эксперимент давомида конфигурация созламаси технологик йўриқномалар талабига мос эмаслиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 1 млрд 274 млн 700 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Clean Gas Service МЧЖ томонидан шартнома ҳужжатларидан ташқари 1 дона компрессор ускуна ортиқча ўрнатилганлиги сабабли амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб натижасида 360,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўтказилган текшириш ҳужжатлар қонун доирасида чора қурилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей