1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 ноября, 12:01 247 0

Андижонда "электросет" бухгалтери блогер аёлни калтаклади

Блогер аёл туман электр тармоқларидан фермерларга сунъий равишда қарз ёзилгани бўйича ҳужжат сўрагани учун калтакланганини айтмоқда. Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдирди.
Андижонда
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда блогер Фатима Жўраева электор тармоқлари корхонаси бош ҳисобчиси томонидан калтакланганини айтиб, мурожаат қилди.

Шундан сўнг Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдирди. 

Аниқланишича, блогер Жўраева жорий йилнинг 22 ноябрь куни Андижон вилояти Улуғнор тумани ИИБга туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдиргани учун калтаклангани ҳақида мурожаат қилган.

У мурожаатида корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб, қўли билан унинг юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини айтиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ҳозирда мазкур мурожаат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей