1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
22 ноября, 21:45 1750 0

Депутат Феруза Бабашева интим видео можаросидан сўнг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар ҳамкасбини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Депутат Феруза Бабашева интим видео можаросидан сўнг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди
Фото: Sirojiddin Media
Бугун, 22 ноябрь куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг 6-чақириқ 29-сессиясиди депутат Феруза Бабашеванинг масаласи ёпиқ тарзда фақат кенгаш депутатлари иштирокида кўриб чиқилди. 

Маълумот учун, аввалроқ Феруза Бабашева иштирокидаки интим видео тарқалганди ҳамда мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Сессияда ушбу масала бўйича кенгашнинг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссияси раиси Дилором Зулёрова сўзга чиқди.

Депутат Феруза Бабашеванинг дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги тақдимномаси юзасидан ахбороти эшитилиб, депутатлар томонидан Ф.Бабашева дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий имтиёзларни қўллашга розилик билдирилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей