1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Оммавий
22 ноября, 19:23 143 0

Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши учун материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши учун материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Фото: president.uz
Шавкат Мирзиёев мазкур лойиҳаларга устувор эътибор қаратиб, ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Инвестициялар ва ташқи савдо ва Энергетика вазирликларига халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш топширилди.

Президент, шунингдек, йирик саноат корхоналари ўз таъминоти учун қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишини рағбатлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Келгусида Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш учун зарур бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалар таннархини пасайтириш билан бирга, мамлакат корхоналари учун бозор яратиши алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан мазкур маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Бундан ташқари, Президент Навоий шаҳрида махсус ўқув маркази ташкил этиш, олий ўқув юртларининг янги электр станцияларини ишга тушириш бўйича таълим дастурларини замон талабларини ҳисобга олган ҳолда янгилаш бўйича топшириқлар берди.

Йиғилишда Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш стратегияси ҳам тақдим этилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей