1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
22 ноября, 16:50 462 0

Навоийда 2,5 килограммга яқин олтинларни олиб кетаётган шахс ушланди

Соф қуйма олтинларни қарийб 2 млрд сўмга икки кишидан харид қилган “олиб-сотар” қўлга тушди.
Навоийда 2,5 килограммга яқин олтинларни олиб кетаётган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар қилишича, ДХХ ва ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда, С.Н. соф қуйма олтинни ўтказиш мақсадида, Р.дан 548 грамм олтинни 328,5 млн сўмга, Б.дан 1,7 кг соф қуйма олтинни 1,7 млрд сўмга харид қилиб, Навоий-Самарқанд йўналишида Nexia-2 автомашинасида ҳаракатланиб келаётган вақтида ушланган. Тадбир якунида ундан жами 2,3 кг соф қуйма олтин парчалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей