1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 ноября, 09:34 258 0

UzAuto Motors Captiva 5 автомобилларини етказиб беришни тўхтатди

Компания ноқулайликлар учун чексиз узр сўраб, мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилишини маълум қилган.
UzAuto Motors Captiva 5 автомобилларини етказиб беришни тўхтатди
Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Юзага келган ҳолат компания тарихида биринчи бор юз бериши, лекин, биз  бугунги кунда жаҳон автомобиль саноати оғир кунларни бошдан кечираётганлиги ва бизнинг компаниямиз ҳам бундан мустасно эмаслигини бир неча бор хабар қилганмиз", - дея келтирилади хабарда.

Компания юзага келган ноқулайликлар учун чексиз узр сўраган. Мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.

"Янги кроссовер сотиб олиш эҳтиёжида бўлган харидорларимиз ўз хоҳишига кўра, Chevrolet Captiva 5 автомобили ўрнига Chevrolet Equinox ёки Tracker моделларини харид қилишлари мумкин. Алмаштирилган автомобилларни етказиб бериш муддати Chevrolet Captiva 5 учун тузилган шартномаларга мувофиқ, 2022 йил январь ойидан кечиктирилмаган ҳолда  амалга оширилади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, юқорида кўрсатилган муддат асосида Chevrolet Captiva 5 автомобили ўрнига Malibu, Cobalt ёки Trailblazer автомобилларини харид қилиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей