1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 ноября, 22:46 199 0

"Ногиронлиги бўлган болалар жамиятнинг тўлақонли аъзоларидир" — Зироат Мирзиёева

Зироат Мирзиёева UNICEF'нинг 75 йиллигига бағишланган халқаро форумда қатнашди.
Фото: Замин фонди
Бугун "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Жаҳон болалар кунига ҳамда UNICEF'нинг 75 йиллигига бағишланган "Ногиронлиги бўлган болалар учун инклюзияни таъминлаш" деб номланган халқаро форумда қатнашди. 
 
Форум иши ногиронлиги бўлган болалар дуч келадиган қийинчиликларни енгиш ва уларнинг ўсиши ва ўз салоҳиятини тўлиқ амалга ошириши учун инклюзив ва қўллаб-қувватловчи муҳитни яратишга қаратилган.
 
"Барча болаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бир хил даражада кафолатланиши лозим. Уларнинг манфаатлари устувор бўлиши керак. Дунёдаги ҳар бир бола бунга лойиқдир. Ногиронлиги бўлган болалар жамиятнинг тўлақонли аъзоларидир. Уларнинг фаол ва мароқли ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шубҳасиз, жуда муҳим", — деди "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей