1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 ноября, 20:44 180 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “ВЭБ.РФ" банки ўртасида 40 миллион евролик келишув шартномаси имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ВЭБ.РФ" ўртасида 40 миллион евролик келишувга эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Россиянинг “ВЭБ.РФ
Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “ВЭБ.РФ" ўртасида 40 миллион евролик келишувга эришилди.

“ВЭБ.РФ” кузатув кенгаши раҳбари ўринбосари Д.В. Алгульян ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Меҳриддин Абдуллаев ушбу битимни имзоладилар.

“ВЕБ.РФ” давлат тараққиёт корпорацияси мамлакатимизда нефт-газ соҳасидаги лойиҳаларни ва чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида “Ўзбекнефтгаз” жамиятининг ишончли молиявий шерикларидан биридир.

Жалб қилинадиган маблағлар асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан геология-қидирув ишларини олиб бориш, қудуқларни бурғулаш ва углеводородларни қазиб чиқариш учун зарур бўлган технологик ускуна ва моддий-техник ресурсларни Россия давлатидаги ишлаб чиқарувлардан сотиб олиш бўйича шартномаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Айтиш жоизки, 2020 йилда ҳам “ВЭБ.РФ” корпорацияси томонидан жамиятга 40 миллион евролик битим имзоланиб, унинг доирасида зарур маҳсулот ва хизматлар харид қилинган.

Мазкур маблағларининг жалб қилиниши жамият олдида турган асосий устувор вазифа, яъни углеводородлар заҳирасини ошириш ва уларни қазиб чиқариш ҳажмларини оширишга, иқтисодий тармоқлар ва аҳолига узлулксиз равишда табиий газ етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини молиялаштирувчи давлат инвестиция банки бўлиб, унинг асосий вазифаси инфратузилма, саноат, ижтимоий соҳа, технологик салоҳиятни мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш тарзини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ҳисса қўшишдан иборат.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей