1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
19 ноября, 17:37 610 0

Тошкентда қизни яланғоч ҳолдаги видеосини тарқатмаслик учун $5 минг сўраган йигит жазоланди

Йигит қизга уйланмоқчи бўлганида қизнинг ота-онаси бунга қаршилик қилган. У аламда қиз учун сарфлаган пулларини шу йўл билан ундирмоқчи бўлган.
Тошкентда қизни яланғоч ҳолдаги видеосини тарқатмаслик учун $5 минг сўраган йигит жазоланди
Фото: Бош прокуратура
Тошкентда ўзининг уйланмоқчи бўлган қизини яланғоч ҳолдаги видеосини тарқатмаслик учун $5 минг сўраган йигит жазоланди. 

Маълум қилинишича, Ж.А. исмли йигит интернетда анча вақтдан бери гаплашиб юрган Ш.Ж. исмли қизга яланғоч ҳолдаги видеога тушиб, ўзига юборишини сўраб, қизни кўндирган.

Ж.А. видеотасвирни қўлга киритганидан сўнг, қизга агар $5 минг бермаса, уни яқинларига юбориш билан таҳдид қилган. Қиз эса тарқатмаслик эвазига $2,5 минг бера олишини айтган. 

Шундан кейин йигит пулни олиш учун қизни олдига таниши У.А.ни юборган. 

У.А. учрашув белгиланган савдо мажмуасининг олдида Ш.Ж. билан учрашиб, пулни олаётганида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Қайд этилишича, йигит қиз билан турмуш қурмоқчи бўлган, аммо қизнинг ота-онаси уни бошқа йигитга унаштирган. Йигитга эса бу нарса қаттиқ алам қилган ва гўёки қиз учун сарфлаган пулларини шу йўл билан ундириб олмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан (товламачилик) 4 йил муддатга сутканинг кечки соат 22:00 дан эртаси куни соат 06:00 га қадар озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей