1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
19 ноября, 15:20 634 0

Тошкент вилоятида ўз ўғилни болта билан чопиб ўлдирган ота 12 йилга қамалди

Сейфдаги пулларни олаётган ўғилни кўрган ота уни болта билан 25 маротаба урган.
Тошкент вилоятида ўз ўғилни болта билан чопиб ўлдирган ота 12 йилга қамалди
Фото: видеодан кадр
Тошкент вилояти Бекобод туманида ўз ўғлини болта билан чопиб ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди.

Жорий йилнинг 7 июнь куни 70 ёшли Ф.Й. ўзининг 31 ёшли ўғли И.Й билан ўзаро жанжаллашиши натижасида можаро юзага келади.
Шундан сўнг, Ф.Й. ўз хонадонида бўлган болта билан ўғли И.Й.нинг боши ва танасининг турли қисмларига 25 маротаба уриб, тан жароҳати етказади. Оқибатда, И.Й. воқеа жойида вафот этади.

"Менга пул бер деди. Мен сейфимда пул йўқ дедим. Кейин кампиримни хонасига кирсам,  диванни устида ўтирибди. Кампирим унга сейфни очиб берган. Кўзим болтага тушиб, уни неча маротаба урганман эсимда йўқ", - дейди ота.

Аниқланишича, марҳум илгари ЙПХ ходими сифатида ишлаган. Ишидаги хато ва камчиликлар туфайли вазифасидан озод этилган. Кейин, бекорчига айланиб, ичкиликка берилиб кетган. Маст ҳолда оила аъзоларига доимий равишда тазйиқ ўтказиб келган. 

Мазкур ҳолат суд томонидан кўриб чиқилиб, сўнгги қарор ўқиб, эшиттирилди.

Ф.Й.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди билан 57-моддасини қўллаган ҳолда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей