1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 ноября, 14:01 463 0

Автомобилни бошқариш вақтида bluetooth орқали телефонда гаплашишга рухсат берувчи қонун маъқулланди

Автомобиль салонининг олд қисмига монитор ўрнатиш учун жавобгарлик ҳам бекор қилинмоқда.
Автомобилни бошқариш вақтида bluetooth орқали телефонда гаплашишга рухсат берувчи қонун маъқулланди
Фото: ИИВ
Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисида "Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан МжТКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун кўриб чиқилди.

Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий жавобгарликлар миқдори ҳозирги замон талаблари ва хавфлилик даражасига тўлиқ жавоб бермайди.

Сенаторлар томонидан қайд этилишича киритилаётган ўзгартиришлар билан автомобилни бошқариш вақтида ҳайдовчиларга "bluetooth", қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда. Автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига қўйилмайди сарлавҳаси остида қонун лойиҳаси ҳақида хабар берган эдик.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей