1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
19 ноября, 13:35 453 0

Биржада бензин нархи пасая бошлади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси сўнгги уч кунлик бўйича биржа савдоларида бензин нархини таҳлил қилди.
Биржада бензин нархи пасая бошлади
Фото: autostrada.uz
Биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархининг тушиш тенденцияси давом этмоқда, дея хабар берди Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати.


Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тонна ёки 75 фоизи сотилган.

Кўрилган амалий тадбирлар натижасида, 15 ноябрга нисбатан 18 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 минг 129  сўмдан 9 минг 180,5 сўмгача пасайиб, 9 фоизга арзонлашди.

Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагича арзонлаган:

Фарғона НҚИЗ – 17 %;
"Саноат энергетика гуруҳи" MЧЖ ҚК – 16 %;
Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 8 %;
Бухоро НҚИЗ (импорт хомашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2 %.

Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони – 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага).
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей