1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 ноября, 11:24 179 0

Энди коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади

Илгари хабар берган шахсларнинг фақат ўзигина ҳимояга олинган.
Энди коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади
Фото: t.me/Department_uz
Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ҳар йили коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлисга тақдим этади.

Эндиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг қариндошлари ҳам давлат ҳимоясида бўлади (илгари фақат хабар берган шахслар назарда тутилган.)

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашга бошқа йўл билан ҳисса қўшган шахслар БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача мукофот пули билан тақдирланиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей