1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Медицина
19 ноября, 10:46 194 0

Коронавирусга қарши эмланишдан бош тортган 26 минг нафар ходим ишдан четлатилди

175 та объектга нисбатан фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
Коронавирусга қарши эмланишдан бош тортган 26 минг нафар ходим ишдан четлатилди
Фото: Иллюстрация / Хокимият Бектемирского района
Жорий йилнинг 2 август куни аҳоли ўртасида оммавий эмлашни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинди. 

Қонунга кўра меҳнат қонунчилигига ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид кўшимча киритилди. 

Бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мазкур нормага риоя қилиниши юзасидан 27 минг 923 та текширишлар ўтказилди. Шундан 7 минг 905 таси хўжалик юритувчи субъектларда, 20 минг 018 таси бюджет ташкилотларида ўтказилган. 

Текширишларда 50 минг 056 нафар вакцина олмаган шахслар аниқланиб, уларнинг 11 минг 244 нафари хўжалик юритувчи субъектларда, 
38 минг 812 нафари бюджет ташкилотларида фаолият кўрсатувчи ходимларини ташкил этди. 

Вакцина олмаган 26 минг 008 нафар ходим ишдан вақтинчалик четлатилди. 
2 минг 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей