1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
19 ноября, 10:05 200 0

"Толибон томонидан уюштирилган терактга бирорта ҳам мисол келтира олмайсиз" — Комилов

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири хорижлик журналистларнинг "Толибон" ҳаракати терроризмга алоқадорлигига оид саволларга жавоб берди.
Фото: ТИВ
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов "Ўзбекистон — Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Белгиялик журналист Садид Лайлумнинг Толибонни террорчи деб атаган саволига ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Марказий Осиё, Европа, АҚШ, Жанубий Корея ёки бошқа мамлакатларда Толибон томонидан уюштирилган терактга бирорта ҳам мисол келтира олмайсиз, деб жавоб берди.

"Толибон нафақат Афғонистондаги асосий куч, балки афғон жамиятининг бир қисмидир. Улар мамлакат черагасидан ташқарида ҳеч қачон теракт уюштирмаган", — дея қўшимча қилди Комилов.

Шунингдек, унинг Толибонни ҳеч ким тан олмаслиги кераклиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарган вазир психологик тўсиқларни енгиб ўтиб, вазиятга бошқа томондан қараш кераклигини айтди.

Матбуот анжумани чоғида ТИВ раҳбари Афғонистондаги мавжуд воқелик ва кучларнинг янги мувозанатини тан олиш муҳимлигини таъкидлади. 

"Биз афғон муаммоси юкини минтақа давлатлари, айниқса, энг яқин қўшнилар елкасига юклай олмаймиз", — деди Абдулазиз Комилов
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей