1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Тайинлов
18 ноября, 16:40 199 0

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди

Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бугун, 18-ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида президенти администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашди. 

Унда, вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. 

Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зоир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида Шавкат Мирзиёев Даврон Ҳидоятовни Тошкент вилояти ҳокими сифатида тайинлаганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей