1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
18 ноября, 11:25 207 0

Spark ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида ЙТҲ қурбони бўлди

Сурхондарёда Cobalt ва Spark автомашиналари ўзаро тўқнашди.
Spark ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида ЙТҲ қурбони бўлди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 07:00 атрофида Сурхондарёда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. 

Шўрчи туманида Spark автомашинаси ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Cobalt билан тўқнашув содир этган. Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.  

Ҳозирда ЙТҲ бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей