1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
18 ноября, 11:55 247 0

Наманганда туман солиқ инспекцияси бошлиғи $15 минг пора билан ушланди — видео

Хоразмда 30 сотих ерни тадбиркорга $50 мингга олиб бермоқчи бўлган ФВБ ходими, Қибрайда 1,9 гектар ер учун $605 минг сўраган икки шахс ушланди.
Наманганда туман солиқ инспекцияси бошлиғи $15 минг пора билан ушланди — видео
Фото: видеодан кадр
Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўзининг ҳайдовчиси номида бўлган сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 1 гектар ерини бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига $15 минг талаб қилади.

У сўралган пулни хизмат хонасида олган вақтида ДХХ ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Хоразм вилояти ФВБ ходими маҳаллий фуқаро билан келишган ҳолда, Урганч туманидаги МЧЖ балансида бўлган 30 сотих ерни тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган шахс номига танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига $50 минг талаб қилиб, ундан $30 мингини олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи 1992 ва 1993 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ўзганинг ишончига кириб, унга Қибрай туманида жойлашган фермер хўжалик балансида бўлган 1,9 гектар ерни олиб бериш эвазига $605 минг талаб қилиб, пулдан $60 мингини аванс сифатида олган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи 56 ёшли фуқаро ўғлига тегишли бўлган, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 1,8 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига $25 минг cўраб, $10 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей