1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
17 ноября, 22:33 358 0

Давлат ташкилотларини газ билан барқарор таъминлаш учун метан "заправка"лар иш вақтига чеклов ўрнатилмоқда

Қўйилган чекловлар қачон бекор қилиниши маълум қилинди.
Давлат ташкилотларини газ билан барқарор таъминлаш  учун метан
Фото: Yandex
Ўзбекистонда метан "заправка"лар иш вақти бўйича чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, республика ҳудудида 2021 йил 16-18 ноябрь кунлари нам ва совуқ ҳаво кузатилиб, кечаси -5...-8 даража, шимолий ҳудудларда -12...-15 даражагача совуқ бўлиб, шамол тезлиги секундига 17-28 метргача кучаяди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг "Табиий газдан фойдаланиш қоидалари", 7–боб 58-банди ҳамда улгуржи ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинади.

"Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей