1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
17 ноября, 17:25 192 0

«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиалининг раҳбари ва муҳандиси пора учун ушланди

Корхона ходимлари тадбиркордан сарфланаётган сув учун расмийлаштирилган баённомани базага киритмаслик эвазига 2 минг доллар талаб қилишган.

«Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиалининг раҳбари ва муҳандиси пора учун ушланди
Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Тошкент сув таъминоти» Олмалиқ шаҳар филиалининг раҳбари И.Ш. ва етакчи муҳандиси Ф.К. пора учун қўлга олинган.

Маълум бўлишича, ушланганлар олдиндан тил бириктириб, F.L. МЧЖ таъсисчисидан савдо мажмуасини қуришда сарфланаётган сув учун расмийлаштирилган баённомани базага киритмаслик эвазига 2 000 доллар талаб қилишган.

Фуқаро Ф.К. айтилган миқдорнинг 1 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей