1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
17 ноября, 11:47 1482 0

Зарафшонда тилла қумини кавлаш пайтида 50 кишини қум босиб қолгани айтилмоқда

ФВВ ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Зарафшонда тилла қумини кавлаш пайтида 50 кишини қум босиб қолгани айтилмоқда
Фото: Иллюстрация
Бугун ижтимоий тармоқда Зарафшондаги Лолазор деган жойда тилла қумини кавлаш пайтида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабар сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

"Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ушбу ҳодиса юзасидан хабар келиб тушмаган. Ҳозирда вилоят ФВБ тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади", - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей