1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
17 ноября, 10:03 460 0

13 ёшли мактаб ўқувчиси ўз уйидан 65 минг доллар ўғирлади

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

13 ёшли мактаб ўқувчиси ўз уйидан 65 минг доллар ўғирлади
Фото: Наманган вилояти ИИБ

Наманган вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 13 ноябрь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи 67 ёшли фуқаро номаълум шахс унинг уйидан 65 минг долларни ўғирлаб кетганини маълум қилган ва бу борада чора кўришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, пулларни фуқаронинг 7-синфда ўқийдиган 13 ёшли невараси ўғирлагани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей