1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
16 ноября, 20:03 239 0

Бухорода сув қувурлари ўтказилаётган вақтда ер ўпирилиб кетиб, икки киши ҳалок бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Бухорода сув қувурлари ўтказилаётган вақтда ер ўпирилиб кетиб, икки киши ҳалок бўлди
Фото: UzNews.uz

Ҳодиса 16 ноябрь куни тахминан соат 14:50да Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги «Дўстлик» маҳалласида содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 5-6 метр чуқурликда оқава сув қувурларини ётқизиш вақтида, чуқурнинг бир томони ўпирилиб кетган ва икки нафар ишчини тупроқ босиб қолган.

Вилоят ФВБнинг қутқарувчилари томонидан воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, икки нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей