1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
16 ноября, 12:15 4179 1

Энди лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига қўйилмайди — қонун лойиҳаси

Шунингдек, бунга белгиланган жарима миқдори ҳам камайтирилмоқда.
Энди лицензиясиз йўловчи ташиган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига қўйилмайди — қонун лойиҳаси
Фото: Иллюстрация
Бугун, 16 ноябрь куни МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда йиғилишда қатнашган UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Лойиҳада автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишга жарима миқдорини қарийб 3 бараварга қисқартириш режалаштирилмоқда. 

Шунингдек, лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситасини жарима майдонига олиш бекор қилинмоқда.

Бундан ташқари, ҳайдовчилар автомобилларни белгиланган тезликдан ошириб ҳайдаганда, тезликни ўлчовчи махсус ускуналар қайд этган тезликдан 5 км/cоат айриб ташлаш механизми жорий қилинмоқда.

Маълумот учун, амалда автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганларнинг автомобиллари жарима майдонига олиб киришга шунингдек,  БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Комментарии
  • Mansur Rahimov
    Mansur Rahimov 17 ноября, 09:38

    Литсензияни умуман бнкор килиш керак ва солик кумитасида йуловчи ташиш фаоличтига катий белгиланган узгармас стафка бн солик жорий килиш керак 300минг сум тулов эвазига йуловчи ташиш хукукини берса хамма конуний ишлайди 300 мингдан ортик сумма хайдовчига огирлик килади.хозир солик жорий килиб якка тартибдаги тадбиркор сифатида эьлон килган солик тури 450минг сумдан ошик булиб улар факат теливизорда тулик малумот бермасда 150минг сум дея элон килишган лекин бориб солик идорасидан сурасанг даромат солиги.пенся йигими ва литсензияга алохида толов хаммаси болиб ойига 500мингни чамалаб боради бундай сумма киракаш учун огирлик килади.шуни юкорида айтганимдек 300минг килиб ва катий белгилаб узгармайдиган килса ноконунийлар хам солик толашни бошлайди ва канча даромат келтиради хозиргидек киммат килб куйгандан арзонрок килиб халкка огирлиги тушмаса анча самара беради.чунки киммат болса 10-20%инсон конуний ишласа арзон болса 100% инсан конуний ишлайди

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей