1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
15 ноября, 20:29 342 0

1 январдан ишлатилган автомобилларни харид қилишдаги йиғимлар бекор қилинади

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига автомобиль харид қилишдаги йиғимлар бекор қилиниши ва транспорт воситасини нотариал расмийлаштиришдаги давлат божини камайтириш ҳақидаги қисмлар киритилди.

1 январдан ишлатилган автомобилларни харид қилишдаги йиғимлар бекор қилинади
Фото: Марат Наджибаев / UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Дониёр Ғаниев хабар бермоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида, 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартиришга асосан, автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади.

Солиштириш учун, амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробаридан (540 минг) 10 баробаригача (2,7 млн).

Қайд этилишича, «2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартириш киритилиши натижасида, иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатлари кескин камаяди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей