1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
15 ноября, 17:19 106 0

Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Мазкур чеклов жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, қўйилмоқда. 
Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Фото: Иллюстрация
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, иккинчи ўқишда кўриб чиқилган "алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси қизғин тортишувлар асосида муҳокама қилинди. 

Қонун алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, фуқароларнинг, аввало, йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш мақсадида қабул қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотишни тақиқлаш назарда тутилмоқда. 

"Бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Жумладан, АҚШ ва Қозоғистонда 21 ёшга тўлмаганларга алкоголь ва тамаки сотиш тақиқланиши, Туркманистонда, Индонезияда 21 ёшга тўлмаганларга, Ҳиндистоннинг 17 та штатида эса 21-25 ёшга тўлмаганларга алкоголь сотиш тақиқланган", - дейилади хабарда.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳалари депутатлар томонидан маъқулланди.

Маълумот учун, аввалроқ, "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинганлиги ҳақида хабар бергандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей