1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
15 ноября, 13:58 1515 0

Андижонда 5 нафар эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакнинг ўзи жазоланди

Туҳмат қилган келинчакка 2 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Андижонда 5 нафар эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакнинг ўзи жазоланди
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, Андижонда келин уни 5 нафар эркак зўрлаганини айтгани, шундан сўнг иш бўйича суриштирув ўтказилиб, келиннинг шикояти ўз тасдиғини топмагани ҳақида хабар берилганди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, туҳмат қилган келинчакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчи О.О. ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилди ва унга 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Суд қарорига кўра, О.О. сутканинг соат 22:00дан соат 06:00гача бўлган вақтда яшаш жойидан чиқиши чекланди. (касалхонада тиббий муолажа (ёрдам) олиш вақти истисно этилади). Унга озодликни чеклаш жазосини ўташи белгиланди ва жазони ўташ даврида қуйидаги қўшимча тақиқ (чеклаш)лар юклатилди.

Андижон туман ИИБнинг рухсатисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик белгиланди ва озодликни чеклаш жазосини ижросини назорат қилиш туман ИИБ бошлиғи зиммасига юклатилди.

Судланувчига нисбатан қўлланилган шахсий кафиллик эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилиш белгиланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей