1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
15 ноября, 11:12 408 0

Жиззахда сеҳргарлик билан одамларнинг ишини юриштириб берувчи "домла" ушланди

Мижозлари ундан бегона эркак қиё боқишини, ҳоким ёки депутат бўлишни истаб, ёрдам сўрашган. 
Жиззахда сеҳргарлик билан одамларнинг ишини юриштириб берувчи
Фото: видеодан кадр
Жиззахда норасмий диний фаолият ва сеҳргарлик билан шуғулланган шахс ушланди.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳри Сайилгоҳ кўчасида яшовчи ушбу шахс фуқароларни турли хил диний дуолар билан ишларини яхшилаш, одамларни сеҳр-жоду қилиш билан шуғулланиб келган. 

Унинг уйи холислар иштирокида текширилганда, хонадонига 12 киши мижоз сифатида келиб, навбат кутаётгани маълум бўлган. Хоналардан эса фуқароларнинг исм-шарифи ёзилган 5 та "иш дафтари" топилган. Дафтарлар ичида 100 дан ортиқ кишиларнинг фото-cуратлари бўлган, шунингдек, сўраган ниятлари қайд этиб борилган. 

Қайд этилишича, "иш дафтари"да унинг мижозларидан бири бошқа аёлнинг эри унга қиё боқишини, яна бошқалари эса ҳоким, депутат бўлмоқчи экани, қайнонаси уйида жим ўтиришини, суд ўзининг фойдасига ҳал бўлишини хоҳлаши ёзилган.

Бундан ташқари, уйдан нашриёти кўрсатилмаган диний мазмундаги 5 та китоб, 1 та от қамчиси, 9 дона ош пичоғи, 1 дона полиетилен пакет ичида бўлган туз, буғдой, исириқ ва 110 минг сўм пул топилган. 



Шунингдек, у ваколати бўлмаса-да, фуқароларга диний сабоқ бериб келгани маълум бўлган. "Домла"нинг шогирдлари орасида бошқа бир туманда яшовчи мактаб ўқувчиси ҳам бўлган.

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан МЖтКнинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 2-қисми ҳамда 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмуний кўриб чиқилиш учун ЖИБ Жиззах шаҳар судига юборилган. Суд унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей