1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
15 ноября, 10:34 165 0

Ўзбекистон Мозори-Шарифдаги аэропортни реконструкция қилади

Ўзбекистон Афғонистондаги халқаро аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишилик гуруҳ юборди.
Ўзбекистон Мозори-Шарифдаги аэропортни реконструкция қилади
Фото: Мазари-Шариф аэропорт
Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида маҳаллий расмийлар билан учрашувда Ўзбекистон Мозори Шарифдаги Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий халқаро аэропортини реконструкция қилишини маълум қилди. Бу ҳақда Tolonews хабар қилди.


Исматулла Эргашев вилоят расмийларидан ташқари, Афғонистон Транспорт ва авиация вазирлиги вакиллари билан ҳам учрашди. 

Эргашевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон афғонларга аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборган.

"Биздан аэропорт фаолиятини тиклаш ва зарарланган ускунани таъмирлашда ёрдам беришга чақиришди. Шу боис Ўзбекистондан 30 нафар техник ходим олиб келдик. Тез орада аэропорт фойдаланишга топширилади", - деди у.

Унинг айтишича, Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, инфратузилма соҳасида ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Шу билан бирга Балх маҳаллий расмийлари Ўзбекистонни Афғонистон билан иқтисодий соҳаларда ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтиришда ҳамкорлик қилишга чақирди.

"Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзи юзасидан ҳам музокаралар бўлиб ўтди ва биз банк тизимидаги муаммолар ҳал бўлгач, тўловни тўлашимизни ва Ўзбекистон импорт қилинадиган электр энергиясини қисқартирмаслиги кераклигини айтдик", - деди Балх вилояти ҳокими Қудратуллоҳ Ҳамза.

Афғонистон транспорт ва авиация вазири ўринбосари Ҳасибулла Сорушнинг таъкидича, Ўзбекистон жамоаси аэропортнинг барча жиҳозлари ва ҳар бир участкасини таъмирлаб, қайта ишга туширади. Шунингдек, Мавлоно аэропортида вазирликнинг 83 нафарга яқин техник ходимларини Ўзбекистонда ўқитади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей