1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
15 ноября, 19:00 201 0

Huawei Янги йилга акция эълон қилмоқда

Huawei Band 6 ёки Huawei Freebuds 4i маҳсулотларини харид қилиб, Korzinka'дан 50 000 сўмлик ваучерга эга бўлинг.

Huawei Янги йилга акция эълон қилмоқда

15 ноябрдан 25 ноябрга қадар Huawei Band 6 ёки Huawei Freebuds 4i маҳсулотларини харид қилиб, Korzinka'дан 50 000 сўмлик ваучерга эга бўлишингиз мумкин.

Акция Elmakon ва MEDIAPARK дўконларининг барча филиалларида, шунингдек, OlchaAsaxiy ва Zoodmall онлайн-дўконларида амал қилади.

Huawei Band 6 - катта экран ва 24/7 SpO2 мониторингига эга фитнес браслет. Huawei Band 6 браслети Huawei'нинг SpO2 кислород тўйинганлик даражасини 24/7 тартибида мониторинг қилувчи илк фитнес браслети саналади. Бу юрак уриши, уйқу сифати, стресс даражаси ва бошқа ҳолатларни кузатиб бориш учун мўлжалланган саломатлик функциялари тўпламини ўз ичига олади.

Юқори самарадор ва ақлли қувват тежаш алгоритмлари фитнес браслетига юрак уриши ва уйқуни мунтазам кузатиб боришга имкон беради ва айни дамда аккумулятор қуввати 14 кунга етишини таъминлайди. Бунга қўшимча равишда, Huawei Band 6 магнитли қувватлагич ёрдамида тезкор қувват ҳам олади. Беш дақиқа олинган қувват ақлли браслетдан икки кун фойдаланишга имкон беради.

Huawei Freebuds 4i - қулоқчинлар 10 соатгача узлуксиз мусиқа ижросини таъминловчи кучли аккумулятор ва фаол шовқинни камайтириш хусусиятига эга. Huawei Freeebuds 4i басс яхши чиқиши учун, 10 ммлик юқори амплитудали катта динамик драйвер билан жиҳозланган.

Кучли ва мослашувчан PEEK+PU полимер композит мембранаси юқори сезувчанлик ва кенг динамик диапазонни таъминлаб беради. Huawei'нинг махсус Фаол Шовқинни Камайтириш тизими сабабли, FreeBuds 4i ҳар қандай шароитда ҳам шовқинли муҳитда мувозанатлашган товушдан баҳраманд бўлишингизни кафолатлайди. Тизим турли шовқинли вазиятларга мослашади.

Шунингдек, қурилма тезкор қувватлаш тизими билан ҳам жиҳозланган бўлиб, ўн дақиқали қувват қулоқчинларда 4 соат мусиқа тинглаш имконини тақдим этади.

Акцияда қуйидаги шартлар асосида барча иштирок этиши мумкин:

2021 йилнинг 15 ноябридан 25 ноябригача (шу куни ҳам) Elmakon ёки Mediapark дўконларидан онлайн ёки офлайн харидни амалга ошириш ёки Olcha, Asaxiy ва Zoodmall онлайн-дўконларида буюртма қолдириш керак.

Акциянинг бошланиш санаси: 15 ноябрь
Акциянинг тугаш санаси: 25 ноябрь (шу куни ҳам)
Эътибор беринг: совғалар сони чекланган!

Совғани олиш учун:

Юқоридаги ҳамкорларнинг дўконлар тармоғидан онлайн ёки офлайн харидни амалга оширинг.

Акция шартлари бузилганида, жумладан, қуйидаги, лекин булар билан чекланмаган, ҳолларда:

• акциянинг амалдаги шартлари бузилганида
• совғалар тугаса, акция тўхтатилиши мумкин
• совғани олиш ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтказилмайди
• бошқалар учун совға алмаштирилмайди
• ҳақиқий маҳсулот расмда кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин

Иштирокчилар

Акцияда фақат 18 ёшга тўлган («иштирокчи») жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин, бу шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш ва иштирок этиш шартларини бажариш билан тасдиқланади.

Маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотни расмий веб-сайтда топишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей