1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 ноября, 14:13 205 0

Ўзбекистонда йил бошидан буён қарийб 2 минг киши ЙТҲ қурбони бўлди

ИИВ ЙҲХББ мамлакатда 10 ой мобайнида содир этилган йўл транспорт ҳодисалари бўйича маълумот берди.
Ўзбекистонда йил бошидан буён қарийб 2 минг киши ЙТҲ қурбони бўлди
Фото: Тергов департаменти
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар қилишича, мамлакатда йил бошидан буён 7681 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу ЙТҲлар натижасида, 1964 нафар киши вафот этган бўлса, тан жароҳати олганлар сони 6886 нафарни ташкил этмоқда. 

Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп йўл транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида (1023 та) содир бўлган. Қайд этилишича, ушбу давр ичида энг кўп ЙТҲни (1613) 23-27 ёшли ҳайдовчилар содир этишган. 

ЙТҲлар натижасида 1268 нафар болалар жабр кўрган. Йўл транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларнинг 202 нафари аёл 7479 нафари эркак кишилардир.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей