1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Тайинлов
13 ноября, 13:20 388 0

Навоийда 25 йилдан буён ишлаб келган туман ҳокими лавозимидан озод этилди

Унинг ўрнини сенатор ва хусусий тадбиркор эгаллади.
Навоийда 25 йилдан буён ишлаб келган туман ҳокими лавозимидан озод этилди
Фото: UzNews.uz коллажи / чапда собиқ, ўнгда эса янги тайиланган ҳоким
Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда вилоятнинг янги ҳокими Нормат Турсунов 25 йилдан буён Қизилтепа туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Шабон Набиевни бошқа ишга ўтганлиги сабабли вазифасидан озод этиб, унинг ўрнига Улуғбек Файзиевни туманнинг янги ҳокими этиб тайинланганини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, У.Файзиев бугунги кунга қадар Навоий шаҳридаги "Zarafshan Golden Group" МЧЖ таъсисчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Навоий вилоятига Тошкент шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Нормат Турсунов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей