1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 ноября, 12:48 164 0

Энди энг яхши тадбиркорларга 27 млн сўм мукофот пули берилиши мумкин

Мукофотга номзодларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кўрсатади. Бу бўйича президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Энди энг яхши тадбиркорларга 27 млн сўм мукофот пули берилиши мумкин
Фото: UzNews.uz
“Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида президент фармони лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, тадбиркорлар учун ҳар йили давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.

20 август куни нишонланадиган тадбиркорлар куни муносабати билан ҳар йили бешта энг яхши бизнес вакилларига мукофот топширилиши кутилмоқда.

Мукофот миқдори БҲМнинг 100 баравари — 27 миллион сўм этиб белгиланади. 

Иш ўрни яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини талабгор сифатида қатнашишади.

Шунингдек, мукофот билан тақдирланган шахслар ҳақида “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.

Маълум қилинишича, мазкур мукофотга номзодларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси кўрсатади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей